Заказать услугу
Скрытое поле:
это поле обязательно для заполнения
Строка ввода:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Область ввода:*
Спасибо! Форма отправлена

Янгиликлар

85c83d4b9464aa3989f70c899a3c590d

Cоғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 

 

соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларини қисқартириш, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформация дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги «IT-Med» давлат муассасасини тугатиш;

б) тугатилаётган «IT-Med» давлат муассасасининг вазифа ва функцияларини «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) зиммасига юклаш;

в) «IT-Med» давлат муассасасининг асосий вазифа ва функциялари ўтказилиши муносабати билан қуйидагиларни Ягона интеграторнинг қўшимча вазифалари этиб белгилаш:

илғор халқаро тажриба асосида соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараёнларини рақамлаштириш орқали мақбуллаштириш ва соддалаштириш ҳамда бу борадаги механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

«Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

тиббиёт ва фармацевтика соҳасида рақамли технологиялар ва коммуникациялар сиёсати ва стандартларини жорий этиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ахборот тизимларини ривожлантириш ва хорижий молия ташкилотлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлари, концепциялари, шунингдек, бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида инвесторлар, бизнес ҳамкорлар ва аутсорсинг хизматларини жалб қилиш;

г) «IT-Med» давлат муассасаси томонидан амалга оширилаётган жорий лойиҳалар бўйича, шу жумладан тузилган шартномалар доирасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўлиқлигича Ягона интеграторга ўтказиш.

2. Миллий рақамли соғлиқни сақлаш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш бўйича маблағлар ажратишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «IT-Med» давлат муассасаси тугатилиши муносабати билан ишдан бўшайдиган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-140-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси ва «KfW» банки ўртасида тузилган битимлар асосида «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга оширилаётганлиги;

Лойиҳа доирасида Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Лойиҳа доирасида:

а) Платформани яратиш бўйича:

буюртмачи этиб — Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

оператор ҳамда уни яратиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул этиб — Ягона интегратор;

б) Платформани яратиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаси этиб — Лойиҳани амалга ошириш доирасида «KfW» банкининг қарз ва бошқа маблағлари белгилансин.

7. Белгилансинки:

республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Платформага уланади;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда Ягона интегратор билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб рақамли соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва сақлаб туриш мақсадида Платформада қайд этилган ҳар бир суғурта ва бошқа ҳолатлар (шу жумладан, имтиёзли йўлланмалар) билан боғлиқ маълумотларни ишлаш ва қайта ишлаш учун Ягона интеграторга Давлат тиббий суғуртаси жамғармасидан давлат тиббиёт муассасаларига тўланадиган маблағларнинг 0,3 фоиз миқдорида комиссия тўлови ажратилади.

9. Қуйидагиларга:

а) Ягона интеграторга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг резиденти мақомини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида, давлат тиббиёт муассасалари эҳтиёжлари учун аппарат ва дастурий комплексларни, ахборот тизимларини, муҳандислик инфратузилмасини, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш;

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда давлат тиббиёт муассасаларига:

лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, дастурий-аппарат комплекслари, автоматлаштирилган ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш бўйича Ягона интегратор билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш;

дастурий-аппарат комплекслари, ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш ва тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича Ягона интегратор билан тузилган шартномалар бўйича 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-140-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси «мувофиқ» сўзидан кейин «тасдиқлансин» сўзи билан тўлдирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

 

999
руб.
Яндекс.Метрика
Биз билан боғланинг
Скрытое поле:
это поле обязательно для заполнения
Строка ввода:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Область ввода:*
Спасибо! Форма отправлена